МҲТИ таҳлили натижаларига кўра, ноябрь ойида ҳам иккиламчи автомобиль бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этди. Жумладан, кам фойдаланилган Onix`нинг ўртача нархи 5,4 фоизга пасайди. Маҳаллий люкс автомобиллар ва электромобиллар нархларида эса сезиларли ўзгариш кузатилмади.
Октябрда иккиламчи бозорда Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг нархи пасайишда давом этди, дейилади МҲТИ шарҳида. Spark`нинг ўртача нархи бироз ошди, Cobalt ва Nexia`ники эса деярли ўзгармади. Ўртача ва кўп масофа босиб ўтган Equinox ва BYD Han нархлари мос равишда кескин пасайди.
Апрель ойида Тошкентда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари мартга нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайди. Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели ва Олмазор туманларида бўлиб турибди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига кўра, Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида февралга нисбатан 0,61 фоиз, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса 0,76 фоиз тушиш кузатилди.
МҲТИ экспертларига кўра, 2022−2023 йилларда жаҳон бозоридаги нефть нархи Ўзбекистондаги бензин нархларига 1 ойлик кечикиш (лаг) билан таъсир қилди. Шунингдек, талаб юқори бўлган Аи-80 ва Аи-92 маркали бензинларнинг улгуржи нархлари жаҳон бозоридаги нефть нархига сезувчан экани аниқланди.
Тошкент шаҳрида «пуфак индекси» уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади МҲТИ ҳисоботида. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали квартира сотиб олиш учун керак бўладиган вақт 10 йилгача етган (ўртача иш ҳақига нисбатан).
МҲТИ экспертларининг уй-жой нархлари бўйича ўтказган таҳлил натижаларига кўра, ҳар бир квадрат метр учун энг арзон уй Қорақалпоғистонда ($390,1), энг қиммати эса Тошкент шаҳрида ($1251) қайд этилди. Бир йил ичида янги уй нархи ўртача 44 фоизга, иккиламчи бозордаги эса ўртача 33 фоизга қимматлашди.
МҲТИ мутахассислари Ўзбекистонда агродронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби анча мураккаблиги туфайли улардан фойдаланиш кенг тарқалмаганини маълум қилди. Улар хориж тажрибасини инобатга олиб, бу бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.
Қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33−37 фоизгача қисқарди. Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.
МҲТИ экспертлари Ўзбекистонда сув танқислигини қурғоқчил ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғига қандай таъсир кўрсатишини ўрганди. 2030 йилга бориб мамлакатда 7 млрд куб метр сув танқислиги кузатилиши мумкин. Натижада Ўзбекистон сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиш эҳтимоли бор.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) муҳим миллий қадриятлар рўйхатини шакллантиришни таклиф қилди. Унга, жумладан, ота-онага эҳтиром, ўзбек тили, диний бағрикенглик, сўз эркинлиги ва бошқалар киритилган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўрганишларига кўра, 86 фоиз ота-оналар фарзандларининг касб бўйича танловини маъқулламоқда. Қизлар кўпроқ шифокор ва ўқитувчи касбини танлаган бўлса, йигитлар IT мутахассислиги, шифокор ва иқтисодчи касбларини афзал кўрган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг